Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод тумани ҳокимининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.

Зафаробод тумани ҳокимининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.

17 август 2022 йил
250
0

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

 

Жорий йилнинг 16 август куни Зафаробод тумани "Бўстон" МФЙ ҳамда "Самарқанд" МФЙда , туман ҳокими Рахманов Ўткирбек томонидан, Сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туман ҳокими мурожаатларини бирма-бир тинглади. Қабулда жами 67 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан "Бўстон" МФЙдан 9 нафар фуқаролардан жами 18 та масала қабу қилинди, "Самарқанд" МФЙда яшовчи 7 нафар фуқаролардан 8 та мурожаат қабул қилинди. 

 

Ўтказилган қабул жараёнида уй-жой, моддий ёрдам, ичимлик суви, ички йўллар қурилиши, кадастр, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Мурожаатлар ечими бўйича тегишли ташкилотларга вазифалар юклатилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.

 

 

  Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар