Зафаробод тумани ҳокими ва туман Халқ қабулхонаси мудири томонидан "Бирлик" ҚФЙда Сайёр қабул ўтказилди.
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Жорий йилнинг 13 декабрь куни Зафаробод тумани ҳокими Ў.Рахманов ва туман Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Хусанов томонидан "Бирлик" ҚФЙда Сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 10 та мурожаатлар келиб тушди. 3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Асосан электр энергияси, солиқ, ичимлик суви ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.