Зафаробод тумани ҳокими ва туман Халқ қабулхонаси мудири томонидан "Писталикент" ШФЙда Сайёр қабул ўтказилди.
Жорий йилнинг 14 декабрь куни Зафаробод тумани ҳокими Ў.Рахманов ва туман Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Хусанов томонидан "Писталикент" ШФЙда Сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда 16 нафар фуқаролар томонидан 10 та мурожаатлар келиб тушди. 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Асосан электр энергияси, моддий ёрдам, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)