Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари тушунчаси, салбий оқибатлари
Республикамизда кенг тармоқли трнаспорт тизими барпо этилган бўлиб, у мамлакат ичкарисида ва ташқарисида юк ҳамда йўловчилар ташишни, яқин ва олис хорижий мамлакатлар билан бирга траснпорт воситаларининг кўпайиши уларни бошқариш вақтида хавфсизлик чораларига риоя қилишга янада маъсулият билан йондашишни талаб қилмоқда. Зотан, транспорт воситалари билан боғлиқ ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар таҳлили ҳайдовчилар томонидан ҳамма вақт ҳам хавфсизлик чораларига риоя қилинмаётганидан далолат бермоқда. Бу эса жамиятимизга, аниқроғи фуқароларимиз ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши аниқ.
Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши, уларнинг сонини йилдан-йилга ошишига олиб келган сабаблар сифатида қуйидаги омилларни киритиш мумкин, яъни транспорт воситаларининг кўпайиши, маст ҳолатда транспорт воситаларини бошқариш, тезликни ошириш ва бошқа йўл ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ва бошқа ҳолатлар.
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддаси бўйича қўзғатилган жиноят ишларининг тахлили шуни кўрсатмоқдаки, жиноий жавобгарликка тортилган шахслар асосан маст, жисмонан чарчаган ҳолатда (кўпроқ такси ҳайдовчилари) ёки тезликни ошириш натижасида жиноят содир бўлишига имконият яратилган. Айниқса ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини ҳаракат тезлигини меъёридан ошириши натижасида кўпроқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлишига сабаб бўлмоқда.
Йўл транспорт ҳодисаси содир этилишида, жумладан, ҳаракатланиш тезлигини оширганлиги натижасида ҳайдовчиларнинг айбдорлиги ёки айбсизлиги масаласини ҳал этишда “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг ХI банди талабларидан келиб чиқиш лозим бўлиб, унга кўра, ҳайдовчи транспорт воситасини белгиланган чекланган тезликдан оширмасдан ҳаркатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, хусусан, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда бошқариш керак.
Агар ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасини содир этишда айбдор бўлмаса, бироқ, жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғи унинг иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида хавф остида қолдирилган бўлса, ҳайдовчи томонидан жабрланувчига ёрдам кўрсатишга доир “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 13-бандида белгиланган мажбуриятларни бажарилмаганлиги Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 117-моддасининг тегишли қисми бўйича жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳаёти ёки соғлиғи хаф остида қолган жабрланувчига била туриб ёрдам кўрсатмаслик мотивлари, шунингдек, ҳайдовчининг бошқа шахслар томонидан ёрдам кўрсатилиши мумкинлиги ҳақидаги важлари айбдорнинг ҳаркатларини квалификация қилишга таъсир этмайди.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов