Зафаробод тумани "Нурафшон" ШФЙ Тинчлик маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари доирасида ишлар давом этмоқда.
Давлатимиз Раҳбарининг ҳар бир ҳудуддан вилоят секторлари кесимида маҳалаларда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ҳақидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Зафаробод тумани ҳокими Ў.Рахманов, туман Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Хусанов ва туман ИИБ бошлиғи, подполковник Б.Мусурмоновлар томонидан бажариладиган ишлар юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек Зафаробод тумани ҳокими Ў.Рахманов, Тинчлик маҳалласи аҳоли билан учрашди. Учрашувда Тинчлик маҳалласида олиб борилаётган “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламли ишлар хусусида гапирилди. Нуроний отахон-онахонлар бугунги дориломон кунларга шукроналар билдирди ва Ватанимизнинг порлоқ келажагини тилаб, самимий сўзлар, эзгу тилаклар билан дуолар қилди.
Зафаробод тумани "Нурафшон" ШФЙ Тинчлик маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари доирасида ишлар давом этмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.