Обод қишлоқ дастури доирасида Зафаробод тумани "Писталикент" ШФЙ ҳудудида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун республикамизнинг қай бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар жараёнига гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Зафаробод тумани "Писталикент" ШФЙ ҳудудиди ҳам «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишар эканмиз, хозирги кунда 12,0 км ичимлик суви тармоқларини тортиш, 1,5 км цемент-бетон йўлларни қурилмоқда ва тиъмирланмоқда. Шунингдек дастур доирасида 3 км узунликда тупроқ йўлларни шағал йўлга айлантириш, 2 км асфалт йўлларни қуриш ишлари давом этмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.