Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Янги қарор мазмун-моҳиятига бағишланди

Янги қарор мазмун-моҳиятига бағишланди

11 январь 2024 йил
31
0

Зафаробод туманида вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.  Унда вилоят прокуратураси ходимлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ҳамда туман фермерлари иштирок этишди. Йиғилиш жорий йилнинг 5 январида қабул қилинган “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун моҳиятига бағишланди. Тадбирда Ойбек Ашурматов сўзга чиқиб қарорнинг мазмун-моҳияти, хусусан фермер хўжаликлари яратилаётган имконият хусусида гапирди. Таъкидланганидек қарорга кўра:

сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади;

Сув хўжалиги вазирлигининг туман ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.

2024 йилдан:

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга suvkredit.uz платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги бўйича бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар