Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20

МАЪЛУМОТ

24 ноябрь 2022 йил
248
0

Ўзагроинспекция”нинг 11.10.2022 йилдаги 01/4-10.2-2170-сонли, топшириғи ижроси ва Инспекциянинг Зафаробод туман бўлимининг 10.10.2022 йилдаги 48-сонли буйруғи ижросини таминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги қонуни ва соҳага оид бошқа қонун ва норматив ҳужжатларда белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2021 йилдаги  “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 641-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари ижроси юзасидан 2023 йил ҳосилидан бошоқли дон уруғларини етиштирувчи фермер хўжаликларини танлаб олиш бўйича Зафаробод туманида амалга оширилган ишлар ҳолатини туман қишлоқ хўжалиги бўлими хабардорлигида ўрганилди.

Хусусан, туман ҳокими томонидан 12.08.2022 йилдаги “Туманда              2023 йилда оргинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик бошоқли дон етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш бўйича 21-сонли йиғилиш баёни тасдиқланган бўлиб, 2023 йил бошоқли дон ҳосилидан оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик бошоқли дон етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича 6 кишидан иборат туман ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари раислигида туман комиссияси таркиби тасдиқлаб олинган.

 

Туман комиссияси томонидан,  фермер хўжаликларига уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқини бериш бўйича танлов 2022йил 12 августдаги 01-21-сонли йиғилиш баёни расмийлаштирилган. Туман комиссиясининг мазкур йиғилиш қарорига асосан, туманда 2023 йил ҳосилидан 1000  гектар майдонда уруғлик ғалла етиштирувчи жами
52 та фермер хўжаликлари томонидан танловда иштирок этиш учун аризалар тўпланган бўлиб, ўтказилган танлов натижалари бўйича туман танлов комиссиясининг қарори билан жами 1913 гектар ғалла майдонининг
1000 гектарида уруғлик ғалла етиштириш бўйича 44 та фермер хўжаликлари танлаб олинган.

Мазкур низомга асосан, комиссия томонидан талабгорларнинг аризаларида баён қилинган имкониятларининг асосланганлиги ўрганиб чиқилиши ва рейтинг баллари қўйилиб, якуний қарор қабул қилиниши белгиланган.

Ўрганиш натижасида танлов белгиланган муддатларда ўтказилиши ва бошланғич хужжатларни тўплашдаги камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тегишли мутасадди ходимларга кўрсатмалар берилиб, Зафаробод туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи номига 24.10.2022 йилда қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Тақдимнома киритилиши таъминланди.

“Ўзагроинспекция”нинг Зафаробод туман бўлими катта инспектори А.Тажикулов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар