МУТАСАДДИ ЗАФАРОБОД ТУМАНИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ БЕРДИ
Зафаробод туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари З.Бобомуродов томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Зафаробод туманида ахоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида 2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида куйидаги ишлар амалга оширилган. Мехнат ресурслари баланси хисоби бўйича Зафаробод туманида йиллик ўртача аҳоли сони 51713 нафар бўлиб, жами мехнат ресурслари 28723 тани ташкил этади. Иқтисодий фаол аҳоли сони 22783 нафар, жами банд аҳоли сони 20636 нафар бўлиб шундан иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар 8653 нафарни, иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 9918 нафарни ташкил этади. Ишга жойлашишга мухтож аҳоли сони 2147 нафар бўлиб, 2023 йил давомида доимий ишга жойлаштириш режаси 747 та бўлиб, январь-сентябрь ойларида 575 нафар фуқаролар доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди. Шундан 328 нафари аёлларни, 181 нафари ёшларни ташкил этади. Йил якунига қадар яна 172 нафар ишсиз фуқароларни ишга жойлаштирилади. Хақ тўланадиган мавсумий (жамоат) ишларга 278 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Шундан 156 нафари аёлларни, 78 нафари ёшларни ташкил этади.
2023 йил январь-сентябрь ойларида жами бўлиб, 853 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган, шундан 484 нафарини аёллар, 259 нафарини ёшлар ташкил этади. Бундан ташқари ишсиз фуқароларни қўллаб қувватлаш мақсадида 2023 йил январь-сентябрь ойларида 15 нафар ишсиз фуқароларга (шундан 8 нафарини аёллар, 2 нафарини ёшлар ташкил этади) белгиланган тартибда ишсизлик нафақаси тайинланиб, тўлаб берилди.
Туманда жами ўтган давр мобайнида ишсизлардан 427 нафари касбга кайта укитишга йўлланмалар берилиб, турли йўналишларда касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан тумандаги иш билан банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича 9 маротаба ўтказилган ярмаркаларда 102 та тумандаги ташкилот, корхона, таълим муассасалари, тижорат банклари, фермер хўжаликлари ва бошқа тегишли мутасадди идоралар ўзларининг 837 та бўш иш ўринлари билан иштирок этган.
Ўтказилган ярмаркаларда иштирок этган тумандаги ишсиз фуқаролар 580 нафарни ташкил этиб, шундан 215 нафари хотин-қизларни 190 нафарини ёшлар ташкил этган. Ташкил этилган ярмаркаларда 275 нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашишлари учун марказ томонидан йўлланмалар берилди ва ишга жойлаштирилган. Шулардан 91 нафарини ёшлар, 112 нафарини аёллар ташкил этади.