Зафаробод тумани "Чимқўрғон" ҚФЙ "Jizzakh cement plant" МЧЖда учрашув бўлиб ўтди.
"Жамоатчилик назорати тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли Қарори талабига мувофиқ Зафаробод тумани "Чимқўрғон" ҚФЙ "Jizzakh cement plant" МЧЖ томонидан ҳозирда фаолият юритаётган цемент ишлаб чиқариш корхонасида клинкер тайёрлаш технологиясини табиий газ ёнилғисидан, кўмир ёниғисига ўтказиш ва темир йўл линиясини (ветка) қуриш лойихаси бўйича жамоатчилик вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими ўринбосари А.Азизов инвестициявий фаолиятини ривожлантириш учун яратилаётган шароитлар ва юқори даражада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар тўғрисида сўзлаб ўтди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати