Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тўғрисида.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тўғрисида.

26 май 2022 йил
439
0

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномаларолиш ва бошқакўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил қилинди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар хажми ошди. Бугунги кунга келиб бундай амалий чоралар ўз натижасини бермоқда. Кичик бизнес мамлакатимиз ялпи ички махсулотининг қарийб 60 фоиздан ортиғини ташкил этмоқда.  Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратилаётган қулай шарт шароитлар натижасида уларнинг уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Зафаробод туманида 2022 йил 1 май ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари (дехқон ва фермер хўжаликларисиз) сони 621 тани ташкил этиб, шундан 48 янгитан ташкил этилган. Тадбиркорлик субъектларининг 30.9 % савдо, 26.2 % қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги, 21.7 % саноат корхоналари, 5.3 % қурилиш корхоналарни ташкил этмоқда.Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулаш шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалаг ошириб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ , молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларни ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклдаги давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш учун янги –“Estat 4” дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур орқали тадбирколик субъектлари статистика ҳисоботини электрон онлайн шаклда тақдим этиш имконияти яратилди.

Зафаробод тумани статистика бўлими.



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар