Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Зафаробод туманида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

25 апрель 2024 йил
33
0

Жорий йилнинг 25 март куни Зафаробод туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан Матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ОАВ ходимлари, корхона – ташкилотлар иштирок этди. Анжуман даставвалида сўзолган туман ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал, хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис Ж.Алибоев олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот бериб ўтди.

 

Зафаробод туманида 2024 йил “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида, баҳор мавсумида жами 788 минг кўчат экиш режалаштирилган. Баҳорги мавсумда 794 минг кўчат экилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси баҳор мавсумида, тут кўчати 233  минг дона, мевали кўчати 84 минг дона,  терак кўчати 329  минг дона, манзарали кўчати 148 минг дона экилди. 2024 йилнинг куз мавсумида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Зафаробод туманида 526.8 минг кўчат экиш режалаштирилган.  Анжуман давомида туман ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал, хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис Ж.Алибоев ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоблар берди.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар