Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Туркий давлатлар ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Туркий давлатлар ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

15 июль 2024 йил
328
0

Маълумки  2021 йил ноябр ойида Туркий Кенгаш ўрнига Туркий давлатлар ташкилоти тузилиб, ташкилотнинг биринчи саммити бўлиб ўтган эди. Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Венгрия ва Туркманистон эса ташкилотнинг кузатувчи мақомидаги иштирокчиси ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий мақсади аъзо давлатларнинг ҳар томонлама дўстлик ва ҳамкорликни ривожланиришига қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг "Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш" шиори остидаги норасмий саммитида иштирок этди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва ТДТ Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ҳам қатнашди.

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон –Венгрия кўп қиррали муносабатлари ҳамкорлик алоқалари ва уларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама этилди. Давлат раҳбарлари томонидан май ойида Тошкент шаҳрида икки давлат қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтказилганлиги ҳамда муҳим келишувларга эришилганлиги алоҳида қайд этилди. Жорий йилнинг 30 июнь кунидан Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг  тикланганлиги икки давлат ўртасидаги истиқболли ҳамкорликдан дарак беради.  Учрашувда саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, логистика, қурилиш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Туркий давлатлар ташкилоти ва Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикрлар  алмашилди. Учрашув якунлангач,  Президентимиз  Туркий давлатлар ташкилотининг "Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш" шиори остидаги норасмий саммитида иштирок этди. Шавкат Мирзиёев саммитдаги ўз нутқида ушбу учрашув туркий дунёнинг маданият пойтахтларидан бири бўлган Шуша шаҳрида ўтказилаётганида чуқур маъно мужассамлигини таъкидлаб, Президент Илҳом Алиев раҳбарлигида Қорабоғда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини юксак баҳолади. Шунингдек, қўшни Қирғизистонда гидроэлектр станцияларини Қозоғистон билан биргаликда қуриш ишларини амлга ошириш ва истиқболдаги натижалари  юзасидан фикр билдирди. Шунингдек Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия қувватларининг энергетика балансидаги улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилганини маълум қилди. Шериклик билан алоқалари орқали йилига 2 гегаватт қувватдаги янги шамол ва қуёш электр станциялари ишга туширилаётганлиги ҳақида ҳам таъкидланди. Мамлакатимиз етакчиси иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Эътиборга молик жиҳат яна шундаки, ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Яшил энергетика сари туркий ҳаракат” концепциясини қабул қилиш таклифи бутун ташкилот аъзолари томонидан самимий кутиб олинди. Шунингдек саммит давомида энергия манбаларини ривожлантириш борасида ҳам салмоқли лойиҳалар амалга оширилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.
Саммит давомида  Туркий халқлар цивилизацияси унинг ривожланиш йўли ҳақида ҳам фикрлар алмашинди. Давлатимиз раҳбари ўз
нутқида - Номларини жаҳон аҳли яхши биладиган улуғ аллома ва уламоларимиз иккита буюк Ренессансга асос солишганлиги, бу азал-азалдан халқларимиз ҳаётида инсон капитали нақадар юқори бўлганидан дарак беришини, шунингдек йиғилишда ҳозирда дунёда содир бўлаётган воқеалар, жумладан  Ғазо секторида мураккаб вазият юзага келиб, қонли уруш
40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳаётига зомин бўлганига эътибор қаратди. Томонларни зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга бўйича ўзининг муҳим ташаббусларини илгари сурди. Шунингдек бир неча йиллардан бери нотинч бўлган Афғонистон ҳақида ҳам тўхталиб ўтилиб,  давлатимиз раҳбари Ўзбекистон афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиришини маълум қилди. Саммит якунида Қорабоғ декларацияси ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди. Бу эса Туркий халқлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, улар ўртасидаги  савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Музаффар Маматқулов,
“Юксалиш” ҳаракати Жиззах вилояти
ҳудудий  бўлинмаси раҳбари,
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар
Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар