Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳокими Раджапов Нодирбек Мухторовичнинг 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман аҳолисига байрам табриги

Зафаробод туман ҳокими Раджапов Нодирбек Мухторовичнинг 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман аҳолисига байрам табриги

09 май 2022 йил
503
0

Ассалому алайкум, қадрли туманимиз аҳолиси!

Ҳар йили 9-май куни мамлакатимизда қутлуғ бир сана – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Бугун Сиз билан биз ана шу эзгу санани нишонлаш учун тўпланиб турибмиз. Аввало барчангизни ушбу байрам билан табриклаган ҳолда Сизларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, халқимиз бахт-саодати йўлидаги ишларингизга улкан муваффақиятлар тилайман.

Хотира ва қадр тушунчаси биз учун муқаддас тушунча, миллий қадриятларимиздандир.

Эл-юртга нафи теккан, ҳалқнинг озодлиги ва эрки учун курашган инсонлар хотирасини эъзозлаш қадимий ва боқий анъаналаримиздан ҳисобланади. Шу боис Ватан озодлиги учун курашган қахрамон хамюртларимиз, ўзининг эзгу ишлари билан халққа фойда келтирган инсонлар номлари ҳурмат билан тилга олиниб, хотираси улуғланиб келинмоқда.

Мустақиллик йилларида ўтганлар хотирасини эъзозлаш янгича маъно кашф этиб, мамлакатимиз миқёсида жуда кўплаб савобли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз пойтахти – Тошкент шаҳрида Шаҳидлар хотираси маскани бунёд этилиб, Қатағон қурбонлари музейи ташкил қилинганлиги, Мустақиллик майдонида иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, жангда халок бўлган Ўзбекистонликлар номлари битилган “Хотира китоби” ўрнатилганлиги ана шундай ҳайрли ишларга ёрқин мисол бўла олади.

Бугунги кунда ҳар бир вилоят ва туманда, шаҳар ва қишлоқларда нафақат иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар, шу билан бирга мамлакатимизда ишлаб чиқариш, фан, маданият ва спорт соҳасининг юксалишига муносиб ҳисса қўшган инсонлар хотирасига бағишланган зиёратгоҳ масканлар бунёд этилган.

Президентимиз Тошкентдаги Хотира майдонида уруш ва меҳнат фахрийлари ҳузуридаги чиқишида таъкидлаганидек: “Ўтганлар хотирасини ўз ёдида сақлаб, эъзозлаб яшаш халқимиз учун муқаддас фазилат бўлиб келган. Бундай одат қадриятларимизга айланиб, қон-қонимиз, суяк-суягимизга сингиб кетган. Ушбу қадрият халқимизнинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган наёб фазилатидир. Шунинг учун ҳам 9-май Хотира ва қадрлаш кунини биз катта байрам сифатида нишонлаймиз”.

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғдир, Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган Хотира ва қадрлаш кунида кексаларни улуғлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга эҳтиром кўрсатишга катта эътибор берилади. Бу анъана туманимизда ҳам давом эттирилмоқда. Ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ватанимиз озодлиги йўлида жон фидо қилган, иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатганлар, туманимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган марҳум юртдошларимиз хотирасига бағишланган спорт ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.    

Эл-юртимиз учун фидокорона меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган фаҳрийлар ҳар байрамда йўқланиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади.

Хотира ва қадрлаш маросимининг маъно-мазмуни, яъни ўтганларни эслаш, ҳаёт бўлганларни қадрлаш, Ватанни ҳимоя қилиш, уни даҳлсиз сақлаш каби олийжаноб фазилатларни ёш авлодларимиз онгу-тафаккурига сингдириш борасида умумтаълим мактабларида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳурматли юртбошимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг 2022 йил  29 апрелда қабул қилинган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонида уруш қатнашчиларига бериладиган бир йўла пул мукофотини топширишни тантанали ўтказиш вазифаси ҳам белгилаб берилган. Шу асосда туман ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Бирлик қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи иккинчи жаҳон уруши фахрийси Мария Абдураҳимовага пул мукофоти ва совғалар тантанали равишда топширилди.

Мана бугун Марҳум уруш қатнашчилари, халқ дилидан жой олган инсонлар хотираси ёдга олиниб, фахрийларга ҳурмат бажо келтирилмоқда.

Ўйлайманки шу каби эзгу тадбирлар орқали иккинчи жаҳон уруши жангоҳларида Ватан озодлигини сақлаб қолиш учун жонини фидо қилган ҳамюртларимиз, туманимизнинг турли соҳаларида фидокорона меҳнат қилиб, ҳаётдан ўтганлар руҳи шод бўлади, сафимизда бўлган қариялар эъзозланади.

Сўзимнинг охирида Сизларни яна бир бор умумхалқ байрами Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайман.             

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар