Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

Зафаробод туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

12 май 2022 йил
212
0

Жорий йилнинг 16 май куни қуйидаги:

 

-“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10:00 да 1-сонли ИДУМ мактаби биносида.

 

-“Бирлик” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 15:00 да 3-сонли умумтаълим мактаби биносида.

 

-“Нурафшон” шахарча фуқаролар йиғинида соат 10:00 да 8-сонли умумталим мактаби биносида.

 

-“Лолазор” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 15:00 да 9-сонли умамтаълим мактаби биносида.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Бўтаев Марат Пўлатовичнинг таржимаи ҳоли

 

Бўтаев Марат Пўлатович 1988 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги озиқ-овқат технологияси.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2010-2011 йй. - “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Зафаробод туман бўлинмаси масьул котиби, 2012-2013 йй. - Зафаробод тумани қишлоқ хўжалик химия таьминот бўлими мутахассиси, 2016-2018 йй. - Зафаробод тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини масьул котиби.

Ҳозирги кунда Зафаробод тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида 34 йилдан буён доимий яшайди.

Бакриева Гулнора Холбўтаевнанинг таржимаи ҳоли

Бакриева Гулнора Холбўтаевна 1961 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги бошланғич синф ўқитувчиси.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1982-1983 йй - Фориш тумани 23-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, 1983-1984 йй - Фориш тумани 30-сонли мактабда ёшлар етакчиси, 1984-1991 йй - Зафаробод тумани Ҳ.Олимжон номли 1-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, 1991-1995 йй - Зафаробод тумани Ҳ.Олимжон номли 1- мактабда тарбиявий ишлар ташкилотчиси, 1995-2004 йй - Зафаробод тумани Ҳ.Олимжон номли 1-мактабда ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2012-2013 йй - Зафаробод тумани Ҳ.Олимжон номли 1-умумий ўрта таълим мактаби бошлангич синфларнинг ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор  ўринбосари, 2017-2020 йй - Зафаробод тумани Бўстон МФЙ Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, 2020-2022 йй - Зафаробод тумани Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини раисининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ҳозирги кунда нафақада. “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида 38 йилдан буён доимий яшайди.

“Бирлик” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Хусанов Ғайрат Норбековичнинг таржимаи ҳоли

 

Хусанов Ғайрат Норбекович 1974 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги молия.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1994-1995 йй. - Зафаробод тумани С.Раҳимов номли ижара ширкатлар бирлашмаси бўлим бошлиғи, 1995-1996 йй. - Зафаробод тумани Мустақиллик номли хиссадорлик жамияти бўлим бошлиғи, 1996-1998 йй. - «Ўзсавдогарбанк» Жиззах вилоят бўлими умумий бўлим бошлиғи, 1999-2000 йй. - Зафаробод тумани давлат солиқ инспекцияси савдо бўлими бош инспектори, 2000-2002 йй. - Зафаробод тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ ҳисоби статистика сектори катта инспектори, 2002-2007 йй. - Зафаробод тумани давлат солиқ инспекцияси пенсия жамғармаси шўъба бошлиғи, 2007-2009 йй. - Зафаробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари, 2009-2010 йй. - Зафаробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи, 2010-2010 йй. - Зафаробод тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларни солиққа солиш бўлими, бошлиғи вазифасини бажарувчи, 2010-2019 йй. - Зафаробод тумани давлат солиқ инспекцияси маъмурий амалиёт шўъбаси бош мутахассиси, 2019-2019 йй. - Зафаробод тумани экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш инспекцияси бошлиғи, 2001-2005 йй. - Зафаробод тумани 18-ўрта мактаб ўқитувчиси, 2005-2014 йй  - Зафаробод маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси,

Ҳозирги кунда 2019 й. - х.в. - Зафаробод тумани Бош Вазир қабулхонаси мудири “Бирлик” қишлоқ фуқаролар йиғинида 30 йилдан буён доимий яшайди.

Маманов Санжар Хамзаевичнинг таржимаи ҳоли

 

Маманов Санжар Хамзаевич 1982 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги жимоний тарбия фани ўқитувчиси.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2002-2003 йй. - Жиззах олимпия захиралари коллежида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, 2003-2009 йй. - Зафаробод тумани 3-мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, 2009-2013 йй. - Зафаробод тумани 3-мактабда маънавий-марифий ишлари бўйича директор ўринбосари,

Ҳозирги кунда 2013 й. - ҳ.в. - Зафаробод тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси “Бирлик” қишлоқ фуқаролар йиғинида 20 йилдан буён доимий яшайди.

“Нурафшон” шахарча фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Ҳамзаев Бобожон Базарбекнинг таржимаи ҳоли

Ҳамзаев Бобожон Базарбекович 1979 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – тугалланмаган олий, мутахассислиги иқтисодчи.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1997-2002 йй. - Зафаробод тумани Ҳ.Олимжон номли ижара ширкатлар бирлашмаси ҳисобчиси, 2002-2003 йй. - Зафаробод тумани “Фурқат ўғли Асилжон” фермер хўжалиги раиси, 2003-2011 йй. - Зафаробод тумани “Ҳулкар” шаҳарча фуқаролар йиғини масьул котиби, 2011-2013 йй. - Зафаробод тумани “Ҳулкар” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси,

2013-2014 йй. - Зафаробод тумани “Хуршид-Гулрух” фермер хўжалиги раиси, 2014-2016 йй. - Зафаробод тумани Ҳ.Олимжон сув истеьмолчилар уюшмаси раиси,

Ҳозирги кунда 2016- й. х.в.    - Зафаробод тумани “Нурафшон” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси “Нурафшон” шахарча фуқаролар йиғинида 43 йилдан буён доимий яшайди.

Умирзоқов Хуршид Янгибоевичнинг таржимаи ҳоли

 

Умирзоқов Хуршид Янгибоевич 1980 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги информатика-математика.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2001 й. -  ҳ.в.  - Зафаробод тумани 5 - сонли умумий ўрта таълим мактаби математика фан ўқитувчиси,

Ҳозирги кунда 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида математика фани ўқитувчиси “Нурафшон” шахарча фуқаролар йиғинида 42 йилдан буён доимий яшайди.

“Лолазор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига 

НОМЗОДЛАР

Тўғилов Олимжон Маҳамматовичнинг таржимаи ҳоли

 

Тўғилов Олимжон Махамматович 1964 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги иқтисодчи.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1986-2002 йй. - Зафаробод тумани Ф.Хўжаев хўжалиги хисобчиси, 2002-2015 йй. - Зафаробод тумани  Уя 64/73 сонли жазони ижро этиш муассасаси иқтисодчиси, 2016-2019 йй. - Зафаробод тумани “Лолазор” қишлоқ фуқаролар йиғини масьул котиби, Ҳозирги кунда 2019 й  - х.в.   - Зафаробод туман “Лолазор” ҚФЙ раисининг Ободонлаштириш Томорқа ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари “Лолазор” қишлоқ фуқаролар йиғинида 42 йилдан буён доимий яшайди.

Дўстбоева сайёра Рахмоновнанинг таржимаи ҳоли

Дўстбоева Сайёра Рахмоновна 1970 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги она тили ва адабиёт.

Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 1990-1991 йй. - Нурота тумани 21-мактаб ўқитувчиси, 1992-1993 йй. - Зафаробод тумани 48-сонли мактаб ўқитувчиси, 1993-1996 йй. - Зафаробод тумани 11-мактаб ўқитувчиси,

Ҳозирги кунда 1997 й. - ҳ.в. - Зафаробод туман 7-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фан ўқитувчиси “Лолазор” қишлоқ фуқаролар йиғинида 30 йилдан буён доимий яшайди.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар