НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИГАН ДАРОМАДИ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ
2022 йил 5 май куни имзоланган 767-сон қонун билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Вақтинчалик солиқ имтиёзларига, президент ёки ҳукумат қарорларида юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ҳамда юридик шахсларнинг ер солиғидан тўлиқ озод қилиш имтиёзига эга солиқ тўловчилар мазкур солиқларни 1 фоизи миқдорида тўлайди. Мазкур тартиб 3 ойдан сўнг кучга киради.
Фойда солиғини ҳисоблашда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 3 баравари (2 млн 466 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди. Илгари бу меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 1,41 баравари эди – 1 млн 159 минг сўм.
Ушбу тартиб 2022 йил 1 мартдан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар 5 йил муддатга ер солиғидан озод қилинади. Илгари 3 йил эди.
Ушбу тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади