Туманда 2022 йил ғалла ўрим-йиғим мавсумига тайёргарлик
Туманда фаолият юритаётган «Зомин-Зафаробод кластер» МЧЖ ғаллачилик кластерига қарашли дон қабул қилиш шаҳобчасида 2022 йил бошоқли дон ҳосилини қабул қилишда моддий техника базасини тайёрлашни ташкил этиш, жамиятга қарашли дон қабул қилиш шаҳобчасининг санитар ҳолатини яхшилаш ҳамда 2022 йил ғалла ўрим-йиғим мавсумида қатнашадиган комбайнларнинг тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Жорий йилда туманда 10 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирилмоқда. Тез орада эса ўрим-йиғим ишлари ҳам бошланади.
Хусусан, туманда ғалла ўрим-йиғими мавсумида мулкчилик шаклидан қатъий назар 36 та комбайн иштирок этиши белгиланган бўлса, уларнинг 13 таси “Клаас даминатор”, 9 таси “Вектор-410”, 5 таси эса “Кейс”, “Лида” русумли дон ўриш комбайнлари 9 тани ташкил этади. “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан мавсумда қатнашадиган дон ўриш комбайнларини сифатли таъмирланиши, созланиши, синалиши юзасидан мунтазам назорат тадбирлари олиб борилган бўлиб, бугунги кунда мавжуд 36 та дон ўриш комбайнларидан 12 таси таъмирдан чиқарилган бўлса, шундан тўлиқ синовдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, ўрим мавсумига шайлиги тўғрисида “Ўзагроинспекция”нинг махсус сертификатларини бериш ишларини ташкил этувчи ишчи гуруҳи шакллантирилди ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказишда жойларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъул ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар киритилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди. Бундан ташқари, жамиятга қарашли дон қабул қилиш шаҳобчасида 2022 йил ғалла ҳосилини қабул қилиш олдидан дон зараркунандаларига қарши ишлов берилганлиги ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, жамиятга қарашли дон қабул қилиш шаҳобчасидаги лаборатория хоналари таҳлиллар ўтказишда керак бўладиган зарур ўлчов воситалари ҳамда лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланганлиги, автомобил, вагон тарозилари ва лаборатория ўлчов воситаларининг метрология текширувидан ўтказилганлиги ҳамда қиёслов сертификати мавжудлиги ўрганилиб, қабул қилинаётган донни сифат кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланадиган лаборатория ўлчов воситаларини ўз вақтида метрология текширувига тақдим қилиш бўйича кўрсатма берилди. Жамиятга қарашли дон қабул қилиш шаҳобчасида 2022 йил ғалла ҳосилини қабул қилиш олдидан дон зараркунандаларига қарши ишлов бериш, дезинсакция ишларини белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан якунлаш лозимлигига белгилаб олинди. Айтиш керакки, бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад ғалла ўрим мавсумига олдиндан пухта ҳозирлик кўришдан иборат.
“Ўзагроинспекция”нинг Зафаробод туман бўлими бошлиғи Н.Хакимов.