Буғдойнинг ҳақиқий эгаси, бу – фермер ва кластерлар.
Жорий йилнинг 11 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Сўнгги вақтда жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда. Халқаро биржаларда 1 тонна буғдой нархи 400 долларга кўтарилди ва йил бошига нисбатан нархлар 30 фоизга ошди.
Нарх-наво барқарорлигига эришиш учун биринчи навбатда ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарурати туғилмоқда. Шу муносабат билан йиғилишда фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш маслалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари томонидан йиғилишда баён этилган ғаллачилик соҳасида амалга ошириладиган ислоҳатлар ва тадбиқ этиладиган имтиёзлар ҳақида жойларда кенг тарғиб қилиш мақсадида Зафаробод туман ҳокими Н.Раджапов туманнинг барча хўжаликларида фаолият юритаётган фермерлар билан навбати билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда туман ҳокими фермерларга ғаллачиликда бозор механизмларини жорий қилишнинг аҳамияти ва фермерларнинг манфаатдорлиги бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтди.
Шунингдек, учрашувлар давомида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари томонидан пиллачиликка ажратилган имтиёзлар ҳамда гўза парваришлаш агротехникаси бўйича тушунча ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)