Ҳурматли фермер хўжалиги рахбари ва хисобчилари!
Давлат статистика органлари томонида хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган. Сиз рахбарлок қилаётган фермер хўжалиги 2022 йилда 2-ҒХ shakli (йилда 2 марта 1-июль ва 1 январь ҳолатига ) ва йил якуни бўйича 1-ҒХ shakli (йиллик) “Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини ЎЗбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ тақдим этишингиз зарур.
-2-ҒХ shakli (йилда 2 марта 1-июль ва 1 январь ҳолатига ) тақдим этиш муддати ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай. Илтимос, ўз вақтида ҳисобот топширишни унутманг! Шу билан бирга, Сиздан ҳисоботда фермер хўжалиги фаолиятининг натижалари тўғрисидаги маълумотларни тўғри ва ҳаққоний акс эттиришингизни сўраймиз. Ўз ўрнида, мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш. Хисобот маълумоларнини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Сиз мазкур ҳисобот шаклини Давлат статистика қўмитасининг расмий www.stat.uz сайтидан керакли маълумотларни олишингиз ҳамда hisobot.stat.uz орқали ҳисоботингизни тақдим этишингиз мумкин. Шу билан бирга ҳисоботни тўлдириш ва уни жўнатиш юзасидан (72) 472-25-03 телефон рақами орқали тушунчалар олишингиз мумкин.
Зафаробод тумани статистика бўлими.