Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЎзХДП Зафарабод туман кенгашининг IV – Пленум йиғилиши бўлиб ўтди.

ЎзХДП Зафарабод туман кенгашининг IV – Пленум йиғилиши бўлиб ўтди.

01 июнь 2022 йил
316
0

Бугун ЎзХДП Зафарабод туман кенгашининг IV – Пленум йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастуридаги устувор йўналишлар ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда Зафарабод туман партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

 

Йиғилишда туман кенгаши депутатлари, партия фаоллари, БПТ аъзолари, шунингдек маҳалла фаоллари иштирок этишди. Пленумни ЎзХДП Зафарабод туман кенгаши раиси Х. Ережепов олиб борди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. Маърузада туман партия ташкилотларининг дастурий устувор йўналишларини амалга ошириш борасидаги фаолияти, 2022 йил учун ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаш масалалари танқидий-таҳлил жиҳатдан кўриб чиқилди. Таъкидландики, давлат раҳбари ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг манфаатларини тўла маънода ифодалайди. 

  

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида сиёсий партиялар, парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг халқимиз олдидаги масъулиятини кучайтириш бўйича муҳим ташаббус ва ғоялар илгари сурилган. Тараққиёт стратегияси партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдига долзарб ижтимоий аҳамиятга эга бўлган вазифаларни қўймоқда. Ушбу ҳужжатдан келиб чиқиб, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини янада долзарб масалалар билан қамраб олиш, депутатлик бирлашмалари ва партия ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда ўз-ўзини танқид қилиш жиҳатидан ёндашиш зарур. Шунинг учун парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича маълум муддатларга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқиш, “Қонунчилик ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими” ва “Менинг фикрим” порталларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни шакллантиришда халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳи ва маҳаллий партия ташкилотлари иштирокини кучайтириш шу каби масалалардандир. Пленумда партия туман кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳининг 2021 йил иш фаолияти якунлари юзасидан ахбороти эшитилди ҳамда келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

 

 ЎзХДП Жиззах вилояти кенгашининг Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар