Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Жиноятчиликка қарши курашиш

Жиноятчиликка қарши курашиш

08 июнь 2022 йил
317
0

Жиноятчини қонунларга мувофиқ жазолагандан кўра, жиноят содир этилишини олдини олган осонроқ. Бунинг учун бу мавзуда маҳаллаларда, фуқаролар ўртасида, ўқув муассасларида тарғибот ишларини талаб даражасида олиб боришимиз карак. Ҳар бир ота-она ўз фарзанди ёмон одам бўлишини истамайди, лекин носоғлом муҳит, атрофдагиларнинг бепарволиги болаларнинг турли йўлларга кириб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан, фарзандлар тарбиясига бефарқ қараш, келажакка нисбатан бепарво бўлиш билан баробардир. Фарзандларимиз ўқишдан бўш вақтларда нималар билан шуғулланаётгани, кимлар билан мулоқотда бўлиши ҳар бир ота-она, маҳалла назоратида туриши керак. Болаларнинг қизиқишларига қараб спортнинг турли тўгаракларга жалб қилиш, кучли, бақувват бўлишларида спортнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида тушинтириш ишлари олиб боришни даврнинг ўзи тақазо этмоқда.

Албатта бундай тадбирларнинг мақсади ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик кўрсаткичини иложи борича пасайтиришдир. Мамлакатимизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Миллат келажаги ворислигига даъвогар ёш авлод жисмонан соғлом, маънан комил инсон бўлиб вояга етишлари учун барча имкониятлар яратилган. Таълим тизимидаги ислоҳотлар, ўқитишнинг жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган янги педагогик технологияга асосланиши замирида ҳам фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, биздан кўра бахтлироқ бўлишларига эришиш мақсади мужассам. Чунки юрт равнақи, миллат истиқболи кўп жиҳатдан бугун мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларга боғлиқ. Бу борада мактаб, оила, маҳалланинг ҳамкорликдаги фаолиятигина сезиларли самара беришини ҳаёт кўрсатиб турибди. Болани мактабда муаллим, оилада ота-она, маҳаллада қўни-қўшнилар назорат қилишади, кузатишади. Аммо мазкур тартиб бузилсачи? Масалан, ота-она “Ўғлим ёки қизим мактабда” деб, ўқитувчи “Ўқувчим бирор сабаб билан дарсга келмаган бўлса керак” деган хаёлда, қўшни “Бировнинг боласи билан нима ишим бор”, сизу биз “Менга барибир эмасми” қабилида иш тутсак-чи?  Бу тахлит совуққонлик, таълим-тарбия ишига бир ёқламалик билан ёндашув бола тарбияси, бўш вақтининг назоратсиз қолишига ва оқибатда унинг компьютер ўйингоҳларида беъмани суратлар, ўйинлар томошаси билан овора бўлиб қолишига сабаб бўлмаяптимикан, деган мулоҳазага бориш мумкин.

Жиззах вилоят суди судьяси А.Д.Хомидов

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси

С.Низомов         

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар