Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Зафарободда чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди.

08 июнь 2022 йил
267
0

Ўзбекистон Республика Президентининг жорий йил 26-февралдаги ПҚ-143-сон "Чарм-поябзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қуватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарордаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 8-июнь куни Зафаробод тумани ҳокимлиги биносида, чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятлари, бу борада яратилган қулай шарт-шароитлар бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда “Ўзчармсаонат” уюшмаси “Инвестициялар бошқармаси” бошлиғи ўринбосари У.Жабборов, туман "Лойиҳа гуруҳи" аъзолари, Маҳаллабай ишлаш бўйича марказ масъуллари иштирок этдилар.

 

Чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш, имтиёзли кредит ресурсларини ажратилиши тартиби, солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа шу каби маълумотлар тақдимоти У.Жабборов томонидан ўтказилиб, йиғилганларни қизиқтирган саволларга керакли жавоб бериб ўтилди. 

 

Шунингдек семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Т.Абдуназаров мазкур соҳада ҳудуднинг мавжуд салоҳияти ва имкониятлари бўйича маълумотларни қайд этиб ўтди. Семинар якунида ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

 

Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар