Кексаларга ҳурмат – улуғ саодат.
Кексаларга ҳурмат-эътибор ва меҳр-оқибат кўрсатиш, улар саломатлигини асраш, ўгитларига амал қилиш, ёшлар маънавиятини оширишда уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш ижтимоий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган, десак муболаға бўлмайди. Эътиборлиси, сўнгги йилларда халқимизга хос ушбу эзгу анъаналар янада бардавом бўлиб, мамлакатимизда нуронийларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш, бу борада қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 11 июнь куни “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш-халқимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя билан, Зафаробод тумани "Бирлик ҚФЙ"да яшовчи кексаларга зиёрат ташкил этилди. Эрталаб дуогўйларимиз "Хўжамишкент" зиёратгоҳига етиб боришиб, юртимизда рўй бераётган ўзгаришлар, бунёдкорликлар учун шукроналик келтиришиб, тинчлик ва осойишталик барқарор бўлишини тилаб дуолар қилишди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.