Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида "Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши" йиғилиши бўлиб ўтди.

Зафаробод туманида "Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши" йиғилиши бўлиб ўтди.

16 июнь 2022 йил
496
0

Нуронийларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, соҳага оид 10 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди, нуронийларнинг ижтимоий фаолликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Фахрий мураббий” ордени ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилди. Кексалар учун туман ва шаҳарда “Нуронийлар маскани” мажмуалари ташкил этилди, барча ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш йўлга қўйилди, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллаларда “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ташкил этилди.  

 

 

Шу муносабат билан жорий йилнинг 15 июнь куни Зафаробод тумани ҳокимият биносида, "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда "Маҳалла ва Нуронийлар" ни қўллаб қуватлаш Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Нурашев, Зафаробод туман "Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб қуватлаш" бўлим бошлиғи А.Юлдошев ва туман "Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб қуватлаш" бўлим бошлиғи ўринбосари Т.Маматқулов ҳамда маҳалла рислари, нуронийлар жамоатчилик кенгашининг аъзолари қатнашдилар. Йиғилиш нуронийлар жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низомга кўра ўтказилди. Шунга кўра, кўп йиллик иш тажрибасига эга, кенг жамоатчилик ўртасида ўз ўрни ва ҳурматига эга бўлган Тўхтамурод Маматқулов туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси лавозимига тасдиқланди. 

 

 

Нуронийлар кенгашининг асосий вазифалари;
кексаларни қўллаб-қуватлаш соҳасига оид қонун хужатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашиш;
ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган нуронийларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш ва бу борада таклиқларни ишлаб чиқиш;
Нуронийлар кенгаши ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги қунксияларни бажаради;
кексалар учун қонунчиликда назарда тутилган пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужатларининг ижроси юзасидан жасоатчилик назоратини амалга оширади, ушбу соҳада вазирлик ҳудудий бўлинмаларига кўмаклашади;
қариялар, ногиронлиги бўлган нуронийлар ва ёлғиз кексаларни даволаш, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирлари билан қамраб олш даражасини ўрганади ҳамда натижаси бўйича таклифлар таёрланади.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар