Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мавзуси бўйича семинар бўлиб ўтди.

Зафарободда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мавзуси бўйича семинар бўлиб ўтди.

23 июнь 2022 йил
195
0

Сўнгги йилларда қишлоқ, хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. Шу билан бирга, пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш бўйича тавсмялар берилмоқда. Шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш эвазига тармоқда қўшимча ўсишга эришишда илмий асосланган ёндашув ва ўрганишларни инобатга олиш тақозо этилмоқда.



Зафаробод туманида ҳам жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини ёритиш бўйича семинар ташкил этилди. Семинар "Бир махалла бир махсулот" тамойили асосида ўтказилади. Семинар давомида "Ёрқин" ШФЙ ҳудудидаги, Э-ауксион онлайн савдо майдончасида, ижарага асосида ютган фуқароларни полиз экинлари ўрганилди. Фуқароларга полиз экинларини йиғиб олиш, ҳамда бозорларга экспорт қилиш бўйича тушинтиришлар берилди. Семинар давомида, фуқаролар томонидан яратилаётган имкониялар учун алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

 

 

 


 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар