Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида ''ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК" ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Зафаробод туманида ''ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК" ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

25 июнь 2022 йил
504
0

Зафаробод туманида ўтказилган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остидаги ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Ёшлар фестивали доирасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўз атрофига яна ҳам кўп иқтидорли, билимдон ёшларни бирлаштирди. «Заковат» интеллектуал ўйинида 10 та маҳалладан, 60 нафарга яқин йигит-қизлар иштирок этишди. 

 

 

Фестивалнинг очилиш маросими ҳам том маънода катта тантанага айланиб кетди. Концерт дастурини Зафаробод тумани хокими Нодирбек Раджапов очиб берди. Туман хокими сўзга чиқиб, юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устивор йўналиши ҳақида гақириб ўтди. Шунингдек хар бир соҳада қўлга киритилаётган марралар, ютуқлар ана шу ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодасидир. Ватан тақдирига дахлдор эканлигини ҳис қилиб яшаш ва берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳар бир Ўзбекистон фарзандининг муқаддас бурчи эканлигини аълоҳида таъкидлаб ўтди. Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир. Айнан шу сабабдан сўнгги йилларда юртбошимиз томонидан Ватанимиз келажаги бўлган ёшлар масаласига устувор вазифа сифатида катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек уларни юксак маънавиятли, зукко, билимдон, юрт тақдирини ўз зиммасига олишга қодир авлод сифатида вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар мухайё қилинмоқда, деб таъкидлаб ўтди. Шунингдек туман хокими Зафарободлик ёшларни байрам билан табриклаб, ёшлар фестивали концерт дастурини очиб берди.

 

 

 

Фестивал давомида дастлаб тумандаги 100 дан ортиқ ёшлар "Ёшлар куни" муносабати билан тақдирландилар. Фестивалда китобхонлик, мушоира кечалари, интеллектуал беллашувлар, турли кўрик-танловлар, ёшлар шоулари, кўнгилочар чиқишлар ва спорт мусобақалари ташкил этилди. Гала-концертда санъат усталари ва ёш истеъдод эгалари ижросидаги қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. Фестивалда эстрада хонандалари ва рақс жамоалари иштирокида шоу-концерт унитилмас таъссуротларга бой бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

 


Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар