Зафаробод хокими битирувчи ёшлар учрашди.
Маълумки, Ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида ўтган йилларда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Шу асосда янгича ёндашувлар ҳаётга фаол жорий этилмоқда.
Бугун Зафаробод туманидаги маданият марказида, туман хокими Н.Раджапов мактаб битирувчи ёшлари билан учрашди. Учрашувда бу йилги битирувчиларга давлатимиз томонидан берилаётган жуда кўп имтиёзлар хусусида гапирилди. Шунингдек хотин-қизларга, ёшларга маълум бир сохаларда ажратилаётган квоталар ҳақида алоҳида айтиб ўтилди. Туман ҳокимлиги томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўрсатиладиган ёрдамлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. Самимий суҳбат тарзида кечган учрашувда туман ҳокими битирувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди ва ёшлар томонидан берилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлади.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.