РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Зафаробод тумани шифохонаси ходимларига чора кўрилди.
Ижтимоий тармоқларда "Жиззах вилояти Зафаробод тумани шифохонасида "SHARMANDA VIDEO : Boshni og'ritmang eee BOR YOQAL BU YERDAN" номли видео хабар тарқалган.
ПС: Мазкур видео тасвирда акс этган ҳолатлар бўйича Зафаробод туман ҳокимлиги ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди. Аниқланишича 2022 йил 17 июнь куни фуқаро С.Жнинг Зафаробод ТТБга нисбаттан видео норозичилига жавобан: фуқаро С.Ж суҳбат давомида касалхонага мурожаат қилганда навбатчи ҳамширалар, фуқаро С.Жга нисбаттан қўпол муносабатда бўлганлиги учун уларга нисбаттан хайфсан интозмий жазо чораси қўлланилди. Шунингдек шифокор волеолог Ш.Худойқулов томонидан ССВ 2022 йил 18 майдаги 131-буйруғи яъни (Ахоли орасида соғлом турмуш тарзини шакиллантиришга янгича услубларни қўллаш) билан навбатдаги тиббий муҳокама вақтида фуқаро С.Ж маъмурият биносидаги мажлислар залига тўғридан тўғри кириб келиб норози кайфиятда қўл телефони орқали видео тасвирга олди. Фуқаро С.Ж дан нима сабабдан видео тасвирга олинаётгани сўралганида фуқаро қизини тиббий УТТ кўрикга олиб келгани лекин УТТ врачи Ш.Холхўжаев ўз жойида эмаслиги аниқланди. Шу сабабли врач Ш.Холхўжаев лавозимидан озод қилинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.