Зафаробод туманида Маьнавият ва маърифат Кенгаши йигилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг 6 июль куни туман хокимлиги мажлислар залида Жиззах вилояти хокими Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Э.Салиевнинг 01-1147 сонли режа-графиги асосида 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришга қаратилган "Йул харитаси"нинг ярим йиллик ижроси юзасидан туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг йигилиши ўтказилди. Йигилишда Жиззах вилоят маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари И.А.Умарова, котибият мудири Б.Хамрокулов, туман ХТБ мудири А.Курбонов ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Инатовалар иштирок этишдилар.
Йиғилишда аҳоли айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оилада, маҳаллаларда ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамжиҳатликда ишлаш албатта, маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларимизнинг самарадорлигини оширишда муҳим ўрин эгаллаши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, маънавий-маьрифий соҳага юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган эътиборни кейинги 3-4 йил давомида соҳа бўйича қабул қилинган қарорлар, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш шароитларини яхшилаш, маънавият ва маърифат туман бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар айтиб ўтилди.
Йиғилиш якунида тумандаги фаол маънавият ва маърифат бўлим ходимлари ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.