Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир

08 июль 2022 йил
299
0

Ўзбекистон мустақилликка эришганининг дастлабки йилларида Ўзбекистон Жиноят кодексида 33 та модда бўйича ўлим жазоси тайинланиши мумкин эди.

Кейинчалик жиноий жазоларни либераллаштириш натижасида 2008 йилгача қонунчиликка мувофиқ икки турдаги жиноят, яъни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун ўлим жазоси назарда тутилган эди, 2008 йил 1 январдан барча жиноятлар учун бекор қилинди.

Сўнгги вақтларда турли оғир жиноятлар ҳақида хабарларни ўқиган, эшитган кўрган айрим фуқаролар томонидан ўлим жазосини тиклаш, уни жиноят қонунчилигига қайта киритиш ҳақида таклифлар пайдо бўлди.

Бу борада Президент конституцияга “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади” деган муҳим нормани киритишни таклиф қилди.

Истаймизми йўқми, демократик ва инсонпарварлик ғояларни қадрият даражасига кўтарган дунёдаги аксарият давлатларда ўлим жазоси бекор қилинган.

Президент айтганидек, "чунки яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, яратганнинг ўзи ато этган".

Мазкур норма яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи сифатида тан олинишига асос бўлиб, мамлакатмизда ўлим жазосини белгилаш ва тайинлашни тақиқлайди. Шу тариқа Ўзбекистон бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини бутун дунёга яққол намоён қилади.

Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар