Зафарободда Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Меҳнатдан келса бойлик-турмуш бўлар чиройли”шиори остида тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур” чора-тадбирлар режасининг 1-бандида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар белгилаб берилган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 13-июль куни Зафаробод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ”Меҳнатдан келса бойлик-турмуш бўлар чиройли” шиори остида Зафаробод шахарчасидаги "Барака Чеварлари" тадбиркорлик марказида тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” хамда “Темир дафтар” га киритилган жами 85 нафар хотин-қизлар иштирок этишди. Тадбирда туман хоким ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Мавлонова, Бўстон МФЙ ҳоким ёрдамчии М.Мажидов, туман Банликка кўмаклашиш маркази бошлиғи З.Бобомуродовлар томонидан Аёллар дафтаридаги ишлаш ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аёлларга ўзини-ўзи банд қилиш, касб-ҳунарга ўқиш, тадбиркорлик қилиш учун кредит ва субсидялар олиш тартиби бўйича қонуний тушунчалар берилди. Тадбирда иштирок этган 35 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитиш бўйича рўйхатга олинди, 34 нафар касб-ҳунарга ўқиган хотин-қизлар туман марказидаги “Барака чеварлари” тикув-цехига устоз-шогирд анъанаси асосида ишга таклиф қилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.