Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда суғориш тармоклари тозаланмоқда ва таъмирланмоқда.

Зафарободда суғориш тармоклари тозаланмоқда ва таъмирланмоқда.

15 июль 2022 йил
347
0

Зафаробод туманида 2022 йил ҳосили учун 9000 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Бугунги кунгача барча агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга ошириб келинмокда. Жумладан культивация, суспензия, озиқлантириш ҳамда чеканка ишлари жадал кетмокда. Пахта майдонларини суғориш ишлари ҳам шиддат билан бажарилмокда. Бугунги кунда сув танқислигини олдини олиш бўйича туман Хокими ва пахта кластер томонидан барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Суғориш ишларига ҳозирда 2 та экскаватор, 1 та кран, 1 та триллер, 250 та электр сув насослари, 40 та дизел насослари, 45 та эгилувчан қувур жамланмаси, 6 та "Ақилли сув Ўлчагич" ускунаси ёрдамида сув танқислиги олди олинмоқда.

 

 

 

Бундан ташқари туманда 92 та фермер хўжаликларида 2350 гектар майдонда томчилаб суғориш технологияси жорий қилинган бўлиб, бу технология орқали яна 30 фоиз сув тежалмоқда. Тежалган сув эса такрорий экинларни суғориш учун ишлатилмоқда. Суғориш тармоқлари экскаватор ёрдамида тозаланмоқда.

 

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар