Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » “30 июль Халқаро одам савдосига қарши курашиш куниги”га бағишланади.

“30 июль Халқаро одам савдосига қарши курашиш куниги”га бағишланади.

19 июль 2022 йил
359
0

“Одам савдоси” – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирбгарлик, алдаш, ҳокимятни суистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтисилигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни йоллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий маҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва ҳужайраларини ажратиб олишдир. Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни. Бугунги кунда аср муаммосига айланган одам савдосига қарши курашиш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Ачинарлиси, ушбу иллатни олдини олишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилишига қарамай, миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда. Ушбу жиноятнинг ривожланишига сабаб бўлаётган омиллардан бири фуқароларнинг хорижга бориш ва меҳнат қилишнинг тартиб-қоидалари хусусида етарлича маълумотларга эга бўлмаслиги ҳамда фирибгарлар тузоғига илиниб қолишидадир.

         Айтиш лозимки, одам савдоси трансмиллий жиноятига қарши курашиш борасида унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек жиноятни содир этилишини олдини олиш фикримизча энг самарали усулдир.

         Яна шуни айтишим мумкинки ҳозирда жамиятимизда ва дунёда авж олган иллатлардан бири бўлмиш моддий қарамликдан фойдаланишни суистеъмол қилишни йўқотсак одам савдосининг бир бўғинини кесган бўламиз. Бунга бир ҳайотий мисол келтириб ўтмоқчиман. Бир аёлни биламан фарзандлари билан ижара уйда ёлғиз яшайди. Бундан бир неча йил аввал турмуш ўртоғи ташлаб кетганини айтган эди. Ўша аёл қийинчиликларга таслим бўлмасдан, фарзандлари учун олий маълумотли бўлсам яхшироқ ишда ишлайман деб институтга ҳужжат топширди. Шартнома асосида талабаликка қабул қилинди. Модиий тарафдан қийналаётган бўлсада банкдан таълим кредити олиб шартнома пулини тўлади. Айтишига қараганда иккинчи йили шартнома пулини тўлашга умуман имкони бўлмаган, ҳаттоки ҳомий қидириб бормаган ташкилоти қолмаган. Тўламоқчи бўлганлар эса ундан ўзларининг шаҳвоний мақсадлари йўлида фойдаланишларини сўрашган... Оҳири атрофидаги баъзи бир одамлар унга ўқишини ва фарзандларини ташлаб чет элга кетишни маслаҳат беришган. Эътибор бердингизми асосан кимлар одам савдоси қурбони бўлиши мумкин. Айнан пулга муҳтож аҳоли қатламлари, яъни камбағал оилалар. Мана қаердан бошланмоқда бу иллатлар... Шу ўринда яна шуни айтишни лозим деб билдим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилди. Ушбу қарорлар ижросида ҳа одам савдосига қарши курашишга қаратилган ишларни кўришимиз мумкин.

Хулоса қилиб шуни айта оламанки, бутун дунёнинг оғриқли нуқтаси бўлмиш одам савдоси ва мажбурий меҳнат жиноятларига қарши курашиш  учун аввало биз метин ирода ва соғлом ақл билан курашмоғимиз зарур. Таклиф ўрнида эса одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг буклет, видеоролик ва бошқа маълумотларидан ташқари мобил иловасини ҳам ишлаб чиқишса яхши бўларди. У орқали фуқаролар керакли маълумотларни тез ва осон олишига эришиш мумкин.

Жиноя ишлари бўйича Зафарабод туман суди раиси С.Низомов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар