Зафаробод тумани аҳолиси даромадли меҳнат билан банд қилинмоқда.
Зафаробод тумани маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни даромадини ошириш мақсадида хоким ёрдамчилари томонидан бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан Зафаробод тумани "Лолазор ҚФЙ" ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва кўмаги билан ҳудудда яшовчи фуқаро Туйғунов Муродбек имтиёзли кредит маблағи ҳисобига ўз хонодонида интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйди.
Фуқарога 33 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилиб, яшаш ховлисидан 1 сотих ер майдонига балиқ хавзаси қурилди. Хозирда хавзага 5 минг дона "Африка лаққаси" чавоқлари ташланиб, парвариш қилинмоқда.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)