Туманда ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш ишлари давом этмоқда.
Республикамиз аҳолисини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва фермер хўжаликлари иқтисодини мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йил туманда ғалладан бўшаган жами 6770 гектар майдонларда такрорий экин сифатида экиш кўзда тутилган.
Мавжуд ерларнинг 80 гектарига сабзавот, 1577 гектарига полиз, 450 гектарига мойли, 4130 гектар дуккакли, 533 гектар озуқа экинлари экилади. Ҳар бир кунини ғанимат билган деҳқонлар томонидан такрорий экин экиш ишлари қизғин давом этмоқда. “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан, такрорий экин сифатида экилиши лозим бўлган экин ер майдонларининг экиш ишларига тайёрланиши, экиладиган майдонлар учун сарфланадиган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини фермер хўжаликлари, кластер ва бошқа корхоналарга ўз вақтида етказиб берилиши юзасидан фермер хўжаликлари ва деҳқонларга амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.
Бундан ташқари, бўлимнинг вертикал тизимидаги инспекторлар томонидан фермер хўжаликлари, кластер ва бошқа корхоналарга қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини сертификатлаб экилиши келгусида экинлар экилган майдонлардан юқори ҳосил олиш имкони мавжуд бўлиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, “Ўзагроинспекция” ваколати доирасида мувофиқлик ва фитосанитар сертификатлари мавжуд қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини реализация қилиниши, стандарт талаблари асосида сақланиши назорат қилиниб борилмоқда. Сертификатсиз уруғликларни тарқатилиши ёки экилишига йўл қўйган хўжалик субъектлари тегишли тартибда огоҳлантирилмоқда. Жорий йилнинг 26 июль ҳолатига экилиши кўзда тутилган майдонларнинг 4875 гектари (72%) да экиш ишлари якунланди.
“Ўзагроинспекция”нинг Зафаробод туман
бўлими катта инспектори А.Тажикулов