Зафаробод тумани аҳолиси даромадли меҳнат билан банд қилинмоқда.
Зафаробод тумани маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни даромадини ошириш мақсадида хоким ёрдамчилари томонидан бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан Зафаробод тумани "“Писталикент” ШФЙ" ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва кўмаги билан А.Темур кўчасида яшовчи, расман ишсиз фуқаро Х.Шамшиевга гидропоника усулида, чорва моллари учун озуқа етиштириш ускунаси берилди.
Ушбу гидропоника ускунасига 36 кг буғдой донлари жойлаштирилиб, гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ишлари йўлга қўйилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)