Зўравонлардан зўр бу – қонун!
Ўзбекистонда эркак оила бошлиғи ва асосий боқувчиси, деган эскича қараш анча ривожланган, аксарият аёллар етарли маълумотга эга эмас ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмайди. Яна бир олмил, бу – хотин-қизлар орасида ишсизлик даражасининг юқорилиги. Уларни турмуш ўртоқлари, яъни эр моддий таъминлайди. Шунинг учун эр ва қайнона тазйиқига чидашга маҳкумдирлар. Айтиш лозимки, аёллар томонидан эркакларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳам мавжуд. Улар кўпинча эркакларни жиноятга ундайдилар. Масалан, эркакларни ўзлари учун қимматбаҳо уй-жой, машина, тилла буюмлар ҳарид қилишга мажбурлашади…
Қонунлар албатта керак, аммо маърифат йўқ жойда улар ишламайди. Зўравонлик иллат экани ҳақида жамоатчилик мунтазам бонг уриши, нашрлар тўхтовсиз ёзиши, ТВ доим кўрсатиши зарур.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда зўравонликка нисбатан, яъни туҳмат, ҳақорат қилиш, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш, шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш, енгил тан жароҳати етказиш ҳамда майда безорилик содир этганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда маъмурий жарималар солишга ва ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш жазолари кўзда тутилган.
Ҳар қандай зўравонликка жавобгарлик жиноятнинг ўзига мутаносиб бўлиши қонунчилигимизда қатъий белгиланган. Жиноят кодексида ҳам зўравонликка нисбатан, яъни қасддан баданга енгил шикаст етказиш, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, қийнаш ва жабрланувчига доимий равишда руҳий босим ўтказиб, уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима, икки юз қирқ соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари, бир йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, бир йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ва бир йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди раиси С.Низомов