Халқ розилиги йўлида.
Жорий йилнинг 29 июль куни Зафаробод тумани “Писталикент” ШФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2020 йилдаги 459-сон қарор асосида манзилли дастурга киритилган, “Бирлик” кўчасида суғориш учун сув таъминоти оғир бўлган 30 та хонадон учун фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратиладиган субсидия орқали 100 метрли вертикал суғориш қудуғи ишга туширилди.
Ушбу лойиҳани ташаббускор З.Хасанов, ҳоким ёрдамчиси билан бирга ташкил этган ҳолда, 30 та хонадон эгаларини томорқа ерларини суғориш учун қудуқни бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ ишларни амалга оширди. Қилинган ишларнинг харажатлари 30 фоизи томорқа эгалари томонидан амалга оширилиб, қолган 70 фоизи жамғарма томонидан қопланиши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.Айни кунда бир неча йиллардан буён томорқаларини суғоришда муаммоларга учраб келаётган фуқаролар ванихоят, сув танқислигидан халос бўлишиб, шу бугуннинг ўзида фуқаролар кўтаринки кайфиятда томорқаларида қахраб ётган боғзорларини суғоришни бошлаб юборишди. “Писталикент” ШФЙ аҳолиси кўтаринки кайфиятда қилинаётган ишларга миннатдорчилик билдириб, дуолар қилишди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.