РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Зафаробод туманидаги “Ёрқин” маҳалласида мавжуд муаммолар режа асосида олиб бориляпти!
Ижтимоий тармоқларда Зафаробод туманидаги “Ёрқин” маҳалласида электр энергияси қуввати пастлиги, симёғочлар эскириб кетгани, ичимлик ва оқар сувнинг тақчиллиги, йўллар таъмирталаблиги аҳоли мурожаати асосида жойига бориб ўрганилгани, бир қатор мутасаддилар мавжуд муаммолар режа асосида бартараф этилиши ҳақида ваъда беришгани, бироқ ваъда – ваъдалигича қолиб кетгани, масъуллар маҳаллага бошқа қайтиб келишмагани ҳақида танқидий танқидий фикрлар айтилиб хабар тарқалган.
Ушбу кўтарилган масала юзасидан Зафаробод туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики, туманнинг "Ёрқин" ШФЙ "Учма" кўчасига Республика бюджетидан қум-шағал аралашмаси йўли учун 0.960 км, Заргар йўли учун 0.200 км асфальт йўлларни қурилмоқда ва тиъмирланмоқда. Шунингдек "Ёрқин" ШФЙ да 1327 та ахоли энергиясидан фойдаланиб келмоқда. Жумладан, 2022 йил 6 ой давомида “Жиззах ХЭТК” АЖ нинг “Зафаробод туман худудида 0,4-6-10 кВ кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича 2022 йил давомида амалга ошириладиган ишларнинг манзилли руйхати” га асосан "Ёрқин" ШФЙ да 2 дона трансформатор ва 3,2 км 04/10 кВ хаво линияси жорий таъмирланган, 68 дона бетон устунлар олиб келинган булиб, хозирда ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумки, ичимлик ва оқова сув тармоғини таъмирлаш учун катта миқдордаги маблағлар ва вақт талаб этилади. Шу сабабли, хабарда келтирилган ва бошқа маҳаллалардаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ичимлик ва оқова сув тармоғи ўрганилди. Ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 01-05/1-1711-(176)-сонли йиғилиш баёнининг 23-бандига кўра “Ўзсувтаъминот” АЖ (Саифназаров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Ишметов)ларга лойиҳа-смета ҳужжатларини 2021 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқариш ва 2022 йил Инвестиция дастурига киритиш топшириғи берилган. Берилган топшириқ бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғирисида”ги ПҚ-98-сонли қарорининг 19-иловасига мувофиқ жорий йилда лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган объектлар рўйхати тасдиқланган бўлиб, унга асосан Зафаробод тумани “Ёрқин” ҳамда “Бирлик” ҚФЙларини ичимлик суви тизимларини қуриш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш белгиланган. Топшириқ ижросини таъминлаш учун 80 млн.сўм маблағ ажратилган.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.