Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида вояга етмаган шахсларнинг тиланчилик билан шуғулланиши ҳолатларини олдини олиш ва уларни ижтимоий реинтеграцияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган профилактик сухбатлар ўтказилмоқда.

Зафаробод туманида вояга етмаган шахсларнинг тиланчилик билан шуғулланиши ҳолатларини олдини олиш ва уларни ижтимоий реинтеграцияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган профилактик сухбатлар ўтказилмоқда.

03 август 2022 йил
177
0

Халқимиз азалдан ўзининг саховатпешалик ва бағрикенглик хислатлари -йиқилганни суяш, ногирон, боқувчисини йўқотган, чорасиз қолган инсонларга кўмак бериш каби фазилатлари билан ном қозонган. Афсуски, ана шундай қадриятларимиздан ўз манфаати йўлида фойдаланишга уринаётган, тўрт мучаси соғ, ёш бўлишига қарамай, оиласи учун фойдали иш қилиб рўзғор тебратиш ўрнига, жамиятда тиланчилик қилиб келаётганлар сони ортиб бормоқда. Ўз навбатида бу ҳол вояга етмаганлар орасида ҳам кам бўлсада, учрамоқда. Юқоридаги каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Зафаробод туман комиссияси ҳамда туман ИИБ томонидан, «Вояга етмаган шахсларнинг тиланчилик билан шуғулланиши ҳолатларини олдини олиш, уларнинг ижтимоий реинтеграцияси билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси» га асосан ишлар амалга оширилмоқда.

 

Хусусан туман ҳокимлиги мажлислар залида, тумандаги тадбиркорларга вояга етмаганларга спиртли ичимликлар ва тамаки махсулотларини сотмаслик, уларга эътибор қаратиш ва улар билан доимо алоқада бўлиб туриши ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек тумандаги вояга етмаган болаларни хозирги бўш вақтини қандай маўғулот билан ўтказгаётганини, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар