РАСМИЙ МУНОСАБАТ: "Ёрқин” ШФЙда яшовчи фуқароларга моддий ёрдам берилиб, нотаниш бўлган мухбирга баъзи мурожаатлар умуман айтилмагани маълум бўлди.
Жорий йилнинг 04 август куни ХХI аср газетасида “Э.Солиев” газета ўқимайдими ёки “Аёллар дафтари” хўжа кўрсинга жорий этилганми шиори остида сарлавха чиқарилган. Мазкур сарлавҳада, Зафаробод туман “Ёрқин” ШФЙда яшовчи фуқаролар М.Атабоева, Ш.Тожибоева ва Х.Соллибоевалар “Аёллар дафтари”га киритилган бўлсада ханузга қадар уларга ёрдамлар кўрсатилдмасдан келганлиги қайд этилган.
Шу муносабат билан, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман тиббиёт бирлашмаси, кадастр агентлиги, архитектура, электр тармоқлари ва Республика касаба уюшмаси вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилиб, “Ёрқин” ШФЙда яшовчи фуқаролар М.Атабоева, Ш.Тожибоева ва Х.Соллибоеваларнинг хонадонига бориб уларнинг муаммолари ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.
Жумладан, фуқаро М.Атабаева 2022 йилда “Аёллар дафтари”га киритилганлигини ва унга бир марталик 810 минг сўмлик моддий ёрдам пуллари берилганлигини, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур бўлган дори воситалари билан таъминланганлиги, шунингдек турмуш ўртоғининг фуқаролик паспорти ИИБ ходимлари томонидан назоратга олиниб, фуқаролик паспорти тўғирлаш чоралари кўрилаётганлиги очиқланди.
Фуқаро Ш.Тожибоева 2022 йилда “Аёллар дафтари”га киритилганлигини, шундан сўнг унинг 1 нафар фарзанди болалар оромгоҳига юборилганлигини ва моддий ёрдам пуллари ва ногирон фарзандига зарур бўлган дори воситалари ўз вақтида берилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, фуқаро Х.Соллибоева 2022 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, унга бир марталик моддий ёрдам пули берилганлигини, уни ишга жойлаштириш учун иш таклиф қилинганда, соғлиғи туфайли ишламаслигини, турмуш ўртоғи Пахтакор туманида мой заводида ишлаётганлигини ва ҳозирги кунда яшаш шароити яхшилиги маълум бўлди, Энг асосийси фуқаро Х.Соллибоева журналистга “Аёллар дафтари” ҳақида эмас, ёрдам сураб мурожаат қилганлиги маълум бўлди.
“Ёрқин” ШФЙ "Қаторбоғ" кўчасида яшовчи фуқаролар М.Атабоева ва Ш.Тожибоева ҳозирда улар яшаб турган маҳалладаги эскирган сим ёғочлар ўрнига темир бетонлар ўрнатилганлиги, улар яшаб турган кўчада давлат дастури асосида ички йўллар таъмирланиб берилиши таъкидланиб ўтилди. Қисқа муддатда йўл таъмири бошланиши маълум қилинди. Электр кучланишни яхшилаш мақсадида 1 дона 160 кВт трансформатор ўрнатилганлигини, ичимлик сувига бўлган талабини қондириш мақсадида сув ташиш йўли билан тоза ичимлик суви етказиб берилганлиги айтилди. Ҳозирда фуқаролар М.Атабоева ва Ш.Тожибоева бирор-бир нарсадан шикояти йўқлигини ва уларга нотаниш бўлган мухбирга “Аёллар дафтари” ҳақида эмас, балки юқоридаги санаб ўтилган муаммолар ҳақида мурожаат қилганлиги маълум қилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.