Полиомиелит-Шол касаллиги тўғрисида биласизми?
Шол (полиомиелит) купинча болаларда учрайдиган вирус табиатли, организмнинг умумий интоксикацияси ва марказий нерв системасининг шикастланиши натижасида мушакларнинг фалажланиши шунингдек, ичаклар ва бурун тамок шиллик пардаларнинг яллигланиши билан кечадиган аксарият холларда ногиронликка олиб келадиган уткир юкумли касалликдир.
Касалликнинг юкиши вирус организмга огиз оркали ошкозон ичак трактига тушиб, ичак ва огиз халкумидаги лимфа эпителиал хужайраларида купаяди. Кейинчалик лифма тизими оркали конга тушади ва вирусемия бошланади.
Вирусемиянинг бошланиши касаллик аломатларининг руёбга чикишига тугри келади. Вирусемия даврида кондан вирусни ажратиб олиш мумкин.
Касаллик асосан уткир юкумли ичак касалликлари каби огиз оркали (фекал-орал) юкади ва бу юкиш йули касалликнинг асосий юкиш йули хисобланади. Бемор узининг ахлати билан ташки мухитга жуда куп микдорда вирус ажратади.
Санитария гигиена талаблари бузилганда шу вирус билан қўллар, озик-овкат махсулотлари ифлосланиши мумкин.
Овкатланиш тракти нафакат вируснинг организмга кириш йули булибгина колмасдан балки, вируснинг бирламчи купаядиган жойи хам хисобланади. Кейинчалик вирус нерв системасига гематоген ва лимфоген йуллари оркали таркалади.
Бу касалликни махсус даволаш усуллари ишлаб чикилмаган. Касалликнинг шакли ва даврларига караб беморга этиотроп, патогенетик, симптоматик, физиотерапевтик даволаш усуллар таклиф этилади.
Зафаробод туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими шифокори Д.Хабердиева