Зафаробод тумани Адлия бўлими томонидан "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш" бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда.
Хўш, ўсмирлар нега жиноятга қўл урмоқда? Уларнинг ота-онаси, таълим муассасаси, маҳалласи бундай ҳолатга нега бефарқ, лоқайд муносабатда бўлмоқда? Мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилган бўлса?
Зафаробод тумани "Бирлик"ҚФЙда Адлия бўлими томонидан бу борада аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳудудда содир этилган ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш, фирибгарлик, Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш жиноятининг келиб чиқиш сабабларили ўрганилди ва тушинтириш ишлари берилди.
Шунингдек жиноятчиликка имкон яратган шарт-шароитларни таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, ичкиликбозликка барҳам бериш масаласида туманнинг "Бўстон" маҳалласи фуқаролар ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилиб, аҳолига қилмиш учун жазо муқарррарлиги, жиноятларнинг оқибатлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов