Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Пахта қабул қилиш масканларининг мавсумга шайлиги ўрганилмоқда.

Пахта қабул қилиш масканларининг мавсумга шайлиги ўрганилмоқда.

24 август 2022 йил
207
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими томонидан “Жиззах Кентекс” МЧЖ га қарашли пахта тозалаш корхонаси ва “С.Рахимов” пахта қабул қилиш масканининг мавсумга шайлиги ўрганилди.

 

Ўрганишда пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери томонидан пахта хом ашёсини қабул қилишда лаборатория таҳлилларини шаффоф ўтказилиши ҳамда соф (физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилиши, пахта хом ашёсининг сифат кўрсаткичларини аниқлашда юзага келадиган низолар бўйича намуналар қайта синовдан ўтказилиши юзасидан корхона ходимларига тушунчалар берилди.  

 

Туманда “Жиззах Кентекс” МЧЖ пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери ва унга тегишли “С.Рахимов” пахта қабул қилиш маскани мавжуд бўлиб, жорий йил 9 минг гектар майдонга чигит экилган бўлса, шундан
875 гектарини уруғлик майдони ташкил этади. 2022 йил пахта ҳосили учун пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери ва 258 та фермер хўжаликлари ўртасида контрактация шартномалари тузилган.  

Бугунги кунда инспекция ходимлари томонидан пахта қабул қилиш масканларини капитал таъмирланиши, пахта хом ашёсини туширувчи механизмлар, ғарам майдонлари, сув сақлаш ҳовузларининг ҳолати,
1-категорияли бризентлар билан таъминланиши ҳамда электр ёритгичлар ва ёнғин хавфсизлиги жиҳозларининг ишчи ҳолатга келтирилиши назоратга олинган.  

“Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими назорати остида пахта қабул қилиш масканларидаги лаборатория ўлчов воситалари ва автомобил тарозилари таъмирланди ва давлат қиёсловидан ўтказилди. Энди уларга Метрология институтининг Жиззах филиали томонидан қиёслов сертификати берилади. Шунингдек, 2022 йил пахта ҳосилини қабул қилиш даврида асоссиз чегирмалар қўлланилишининг олдини олиш мақсадида фермер хўжаликлари ва кластерлар ўртасида пахта хом ашёсини лаборатория таҳлилларининг шаффофлиги бўйича доимий назорат олиб борилади.

А.Тажикулов, “Ўзагроинспекция”нинг Зафаробод туман бўлими катта инспектори.  тел: 99-096-23-89

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар