Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Обод қишлоқ дастури доирасида Зафаробод тумани "Чўлигулистон" ҚФЙ ҳудудида айни вақтда ишлар қизғин давом этмоқда.

Обод қишлоқ дастури доирасида Зафаробод тумани "Чўлигулистон" ҚФЙ ҳудудида айни вақтда ишлар қизғин давом этмоқда.

26 август 2022 йил
166
0

Сўнгги уч йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қишлоқ ва маҳаллалардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бугун республикамизнинг қай бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар жараёнига гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 

 

Зафаробод тумани "Чўлигулистон" ҚФЙда ҳам «Обод қишлоқ» дастури доирасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан маҳалладаги электр тармоқларини яхшилаш мақсадида, эскирган сим ёғочлар ўрнига темир бетонлар ўрнатиляпти. Шунингдек ичимлик суви бўйича келиб тушган мурожаатлар бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар