Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

08 сентябрь 2022 йил
220
0

Ижтимоий тармоқлар орқали “Фаолияти тугатилган МЧЖ га депутатлар пул ўтказиб берди” мазмунида хабар тарқатилди. 

Мазкур ҳолат бўйича туман ҳокимининг 1-ўринбосари ёзма таклифи билан халқ депутатлари туман Кенгашига масала киритилган ва доимий комиссия ҳамда Кенгашнинг сессиясида депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, қарор қабул қилинган. 

“ЗАФАРОБОД ФАЙЗИ” МЧЖ фаолияти туман Кенгаши депутатлари, ҳокимлик мутасаддилари томонидан жойига бориб ўрганилган ва айни вақтда жамият фаолият юритмоқда.

Туман ДСИ томонидан 2022 йил 9-сенябрдаги 19/5-02466-сонли маълумотномада Зафаробод туманидан рўйхатдан ўтган “ЗАФАРОБОД ФАЙЗИ” МЧЖ (СТИР 302105816), Зафаробод туман Давлат солиқ инспекецияси маълумотлар базасида 2020 йил май ойидан буён шу кунга қадар фаолият юритиб келаётганлиги тасдиқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси расмий сайтида мазкур масъулияти чекланган жамиятнинг фаолият кўрсатаётганлиги акс эттирилган.

Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгаши котибияти.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар