Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туман ҳудудида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида ҳоким қарори

Зафаробод туман ҳудудида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида ҳоким қарори

23 октябрь 2020 йил
104
1
Зафаробод туман ҳудудида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида19.10.2020 № 517 сонли

ҲОКИМ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-348-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й, 15-сон, 197-модда; 2015 й, 52-сон, 645-модда) қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда) қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, туман марказида жойлашган Мустақиллик кўчасида автомобилларнинг ҳаракатини тартибга солиш ва асфалт қопламали йўлнинг холатини сақлаш мақсадида, туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2020 йил 14 августдаги 138-сонли хати ҳамда “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6,25-моддаларига асосан
                     Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:
1. Зафаробод туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2020 йил 14 августдаги 138-сонли хати инобатга олинсин.
2. Зафаробод тумани, Мустақиллик кўчасининг А.Навоий ва Дўстлик кўчалари билан туташган қисмига 3.4. «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Тўлавазни 8,0 тоннадан (агарвазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки тўлавазни белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3. 3.4 “Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган” таъқиқловчи йўл белгиси ўрнатишга рухсат этилсин.
4. Зафаробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Н.Умматов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Эшатов) ушбу йўл белгисини ўрнатиш чорасини кўрсин.
5. Зафаробод туман ИИБ ЙҲХГ (Ғ.Эрбеков) мазкур автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш вазифаси юклатилсин.
6. Туман ҳокимлиги девонхонаси (К.Эржигитов) мазкур қарорни “Зафар йўлидан” газетасида нашр этилишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда, бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларига етказилишини ташкиллаштирсин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Э.Миразимов зиммасига юклатилсин.
8. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

            Туман ҳокими                 И.Б.Қаршибоев
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (1)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
gdhgtdth
gdhgtdth Гости 23 апреля 2021 20:19
Бу белгига карор чикариш кайси норматив хукукий хужжатда назарда тутилган.
Фойдали ҳаволалар