Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ОДАМ САВДОСИ ЎЗИ НИМА?

ОДАМ САВДОСИ ЎЗИ НИМА?

29 сентябрь 2022 йил
264
0

Инсон инсонни сотиши нақадар аянчли жирканч ҳолат эканлигини ҳаммамиз биламиз. Аммо, минг афсуски орамизда шундай қабих ишларни қиладиган нобокор инсонлар ҳам мавжуд.

Одам савдоси ўзи нима ?

Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёҳуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимятни суистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёҳуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш.

Ҳозирги кунда дунё бўйича барча мамлакатлар одам савдосига қарши курашишмоқда, ҳатто одам савдосини олдини олиш мақсадида турли қонунлар ҳам чиқарилмоқда.

Лекин ҳозирги кунда ушбу жирканч жиноятга қўл ураётган инсонлар ўзимизнинг давлатимизда ҳам мавжуд. Шу сабабли мамлакатимизда 2020 йил 17 августда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиши айни муддао бўлди.

Аммо давлатимиз томонидан ушбу жиноятчиликка қарши кўплаб қонунлар чиқишига қарамасдан, айрим инсонлар томонидан одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учраб турибди. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши муқаррар.

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси С.Низомов 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар