Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Одам савдоси билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортишни кучайтириш ва жадаллаштириш мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Одам савдоси билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортишни кучайтириш ва жадаллаштириш мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

29 сентябрь 2022 йил
227
0


2022 йил 10 сентябрь куни одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Жиззах вилоят ҳудудий комиссияси, Жиззах вилояти ИИБ, Жиззах вилояти суди  ва Республика "Istiqbolli avlod" ижтимоий - ахборот маркази Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда 2021 йил декабр ойида тузилган ҳамкорлик меморандуми ижроси юзасидан “Одам савдоси билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортишни кучайтириш ва жадаллаштириш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда қатнашувчилар томонидан норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро конвенциялар (Минск ва Кишинев) дан фойдаланишлик мақсадга мувофиқлигини ҳамда одам савдоси жинояти бўйича жиноят ишлари қўзғатилиши ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида дастлабки суриштирув, тергов жараёнларида жабрланувчини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уларни руҳий ҳолатини баҳолаш борасида ҳуқуқ муҳофаза қилиш идоралари ва ННТлар ҳуқуқшуносларини малакасини ошириш кераклигини айтиб ўтдилар.

Учрашув иштирокчилари далил исбот базасини мустаҳкамлашда кичик ишчи гуруҳ сифатида доимий ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олишдилар.

Жиззах вилоят суди

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар