Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Зафарободда 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

01 октябрь 2022 йил
169
0

Устоз деганда, кўз ўнгимизда ўсиб келаётган ёш авлодга ўз билим ва тажрибаларини, кўз нури ва қалб ҳароратини, бутун борлиғини бахшида этувчи фидойи инсон тимсоли гавдаланади. Устоз оламнинг машъласидир. Устоз– бу шунчаки оддий инсон эмас, зиё, тафаккур ва ҳикматлар тимсоли.  

 

Зафаробод туманида 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда устоз ва мураббийлар, тарбиячилар ҳамда фахрий ўқитувчилар иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими Рахманов Ўткирбек устоз ва мураббийларга байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек туман ҳокими томонидан, бир гуруҳ устоз ва мураббийлар ҳамда фахрий ўқитувчиларга, ташаккурнома ва байрам совғалари топширилди. Тадбир давомида туман Маданият маркази хонандалари ҳамда ўқувчилар томонидан куй-қўшиқлар янгради.

 

 

 

 Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар